Ипак - ипак қурти пилласидан олинадиган иплардан тўқилган ҳарир мато. Даставвал ипак Хитойдан келган ва Ипак Йўли орқали Европага етказиб бериладиган муҳим товар ҳисобланган. Толанинг қалинлиги - 20-30 микрометр. Бир пилла ипак ипининг узунлиги 400-1500 м га етади. Ип учбурчак тўқимга эга ва худди призма сингари ёруғликни қайтаради, бу эса чиройли трансфюзион ва порлаш ҳолатини юзага келтиради.