Ипак қандай “дунёга келади”

Ипак ипларини олиш жараёни кўрингани каби содда эмас. Ипак ипларини олиш нафақат технология ва инсон меҳнатига, балки табиий жараёнларга ҳам боғлиқ. Дастлаб, ипак қурти капалаги 500 тагача тухум қўяди. 20-25 кундан сўнг, ипак қуртлари тухумдан чиқади, улар 30 кун давомида тут барглари билан озиқланади. Баргларни ейиш жараёнида, ипак қуртларининг вазни 10 минг баробаргача ортади. Ипак қурти ўз атрофида пилла тўқишни бошлайди. 48 соат ичида ипак қурти 1500 метр атрофида ипак ипини тўқийди. Пилла ичида ипак қурти ғумбакка айланади ва шу билан табиий жараён тугайди. Ипакчилар пиллаларни капалаклар пайдо бўлгунга қадар териб олиши лозим, акс ҳолда улар ипак билан озиқланиб, уни сифатсизлантириши мумкин. Кейинги жараёнда пилла ипак қуртларни йўқ қилиш ва ҳимоя қатламини тарқатиш учун иссиқ сувга ботирилади. Жараённинг якуний қисми ипларни тўқиш, қимматбаҳо ипакни қайта ишлаш ва яратишдир. Қизиқарли факт. Бир дона ипак кўйлак ишлаб чиқариш учун 2 та тут дарахтидан озиқланувчи 2000 та ипак қурти лозим бўлади.